Линклар

logo-print

Обама шифокор ўлимидан даҳшатга тушди


АҚШ президенти Барак Обама абортлар тарафдори бўлган америкалик докторнинг ўлдирилганини қоралади.

Оқ уй эълон қилган баёнотда айтилишича, Обама доктор Жорж Тиллернинг отиб кетилгани ҳақидаги хабардан “даҳшатга тушгани” айтилади.

Аборт каби мунозарали масалалар “жирканч зўравонлик” орқали ҳал этилмаслиги лозим, дейилади баёнотда.

67 ёшли Тиллер якшанба куни Канзас штатидаги Вичита шаҳрида черковга кириб кетаётган пайтда отиб ўлдирилди.

Полиция докторни отганликда гумон қилинган 51 яшар кишини қўлга олгани айтилмоқда.

Тиллер Қўшма Штатларда ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасидан кейин аборт операциясини қиладиган саноқли шифокорлардан бир эди.

Аборт масаласи Америка жамиятидаги энг катта мунозоралар сабабчисидир.
XS
SM
MD
LG