Линклар

Ироқда зўравонликлар аввалгидан камайди


Ироқ ҳукуматига кўра, жорий йил май ойида мамлакатдаги зўравонликлардан ҳалок бўлган тинч фуқароларнинг сони 2003 йил март ойида АҚШ етакчилигидаги Ироқ истилосидан бери энг кам бўлган.

Франс Пресс агентлигининг хабар қилишича, мудофаа, ички ишлар ва соғлиқни сақлаш вазирликлари биргаликда тўплаган статистика маълумотларида ўтган ойда 124 тинч фуқаро, олти аскар ва 25 полициячи нобуд бўлгани айтилади.

Бу апрел ойда ҳалок бўлганлар сонига нисбатан икки баробар камроқдир.

Ироқ хавфсизлик кучлари июн ойининг охиригача мамлакат шаҳарларидаги хавфсизлик масъулиятини АҚШ қўшинларидан қабул қилиб олишга тайёрланмоқда.
XS
SM
MD
LG