Линклар

General Motors қайта ташкил этилади


Бугун General Motors корпорациясининг расман банкротлик аризасини бериши кутилмоқда. General Motors АҚШ саноати тарихида синишини эълон қилган энг йирик ширкат бўлади.

Хабарларга кўра, General Motors ва АҚШ расмийлари ўртасидаги корхонани қайта ташкил этишга оид келишувга мувофиқ, ҳукумат 60 миллард АҚШ долларига тенг ёрдам эвазига ширкатнинг 70 фоиз улушини ўз назоратига олади.

АҚШ ҳукумати General Motors корпорациясига молиявий ёрдам эвазига ширкатни қайта ташкил этишга оид режани тақдим этиш учун 1 июнгача мухлат берган эди.

Синиш ҳақидаги ариза топширилгандан сўнг АҚШ президенти Барак Обаманинг General Motors истиқболига оид чиқиш қилиши кутилмоқда.

АҚШ автомобилсозлик соҳасида энг катта ва салоҳияти бўйича жаҳонда иккинчи ўринни турувчи – General Motors корпорациясига бундан 100 йил аввал асос солинган ва унинг 30дан ортиқ мамлакатда корхоналари бор.
XS
SM
MD
LG