Линклар

Ироқда зўравонликлар давом этаётир


Бағдодаги бозорларнинг бирида рўй берган портлаш оқибатида тўрт киши нобуд бўлди, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олди.

Ироқ полициясининг билдиришича, портлаш пойтахтнинг жанубий қисмидаги Дора туманида рўй берган.

АҚШ қўшинлари қўмондонлиги эса май ойи давомида Ироқда рўй берган зўравонликларда америкалик 24 аскар нобуд бўлганини эълон қилди.

Ҳарбийларга кўра, ҳарбий амалиётлар бошланган 2003 йилдан буён Ироқдаги тўқнашувларда АҚШнинг жами 4306 нафар аскари нобуд бўлган.

Айни пайтда АҚШ қўшинлари генерали Кейт Волкер америкалик ҳарбийлар режага мувофиқ июн ойи якунига қадар Ироқнинг йирик шаҳарларидан чиқарилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG