Линклар

logo-print

Пхеньян яна ракета учирмоқчи


- Шимолий Корея ҳукумати узоқ масофага учадиган янги ракетани синовдан ўтказишга тараддуд кўрмоқда, дея хабар қилди Жанубий Корея ахборот агентликлари.

Хабарда айтилишича, такомиллаштирилган янги турдаги ракета мамлакатнинг шимол-ғарбидаги Донгчанг-ни ҳарбий полигонига келтирилган.

Шунингдек, хабарларга кўра, Шимолий Корея ракета синовини 16 июн куни амалга ошириши мумкин. Айнан шу куни АҚШ президенти Барак Обама Вашингтонда Жанубий Корея президентини қабул қилишни режалаган.

Душанба куни Филипинда чиқиш қилган АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс¸ Пхеньян навбатдаги ракета синовига тараддуд кўраётган бўлиши мумкинлигини таъкидлаб, Шимолий Кореянинг асл мақсади нима экани ҳануз қоронғулигича қолаётганини тан олди.

Ўтган ҳафта Пхеньян ер ости ядровий қурол ва қисқа масофага учадиган олтита ракетасини синовдан ўтказгандан сўнг, Корейс ярим оролидаги вазият кескинлашди.
XS
SM
MD
LG