Линклар

Либерман Москва ва Минскка сафар қилади


Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман Россия ва Беларусга тўрт кунлик сафар бошламоқда.

Либерман ўз сафарини Москвадан бошлайди. Бу ерда Исроил Ташқи ишлар вазири Россия президенти Дмитрий Медведев, Бош вазир Владимир Путин ва Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашишни режалаган.

Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, Либерман пайшанба куни Минскда Беларус президенти Александр Лукашенко ва Ташқи ишлар вазири Сергей Мартинов билан учрашади.
XS
SM
MD
LG