Линклар

Атлантика океани устида самолёт йўқолди


Атлантика океани узра парвоз қилаётган “Air France”га тегишли йўловчи самолёт радар экранларидан йўқолиб қолди.

Хабарларга кўра, Airbus A330 русумдаги йўловчи самолёт бугун эрта тонгда Рио де Жанейро аэропортидан ҳавога кўратилгач у билан алоқа йўқолган.

Маълум бўлишича, Парижга парвоз қилаётган ушбу самолёт бортида камида 228 нафар йўловчи бўлган.

Айни пайтда Бразилия Ҳарбий-ҳаво кучлари матбуот вакили Фернандо де Норонья ороллари олдида қидирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG