Линклар

АҚШ Жанубий Осетия сайловларини қоралади


Қўшма Штатлар Грузиянинг айирмачи Жанубий Осетия ўлкасида ўтказилган парламент сайловларини қоралади.

АҚШ Давлат Департаменти матбуот котиби Роберт Вуднинг бунга оид баёнотида айтилишича, Қўшма Штатлар Жанубий Осетияда “сайловлар деб айтилаётган тадбирнинг ўтказилишидан таассуфда” экани ҳамда Вашингтон сайлов ва унинг натижаларини “ноқонуний” деб ҳисоблаши таъкидланади.

Бу сайловлар Жанубий Осетиядаги можарони “тинч йўл билан, музокаралар орқали ҳал қилишдан узоқлашиш”дир, Қўшма Штатлар Грузиянинг суверенитети ва халқаро тан олинган сарҳадлардаги ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди, дейилади баёнотда.

Душанба куни Европа Иттифоқи ва Грузия ҳукуматлари Жанубий Осетиядаги парламент сайловларини ноқонуний, дея қоралади.
XS
SM
MD
LG