Линклар

Жангарилар талаба ўғирлади


Покистон шимоли-ғарбида камида 400 нафар талаба жангарилар томонидан ўғирлаб кетилгани айтилмоқда.

Расмийларга кўра, талабалар Шимолий Вазиристон вилоятида 30 га яқин автобус ва машиналарда кетаётганда жангарилар пистирмасига йўлиққан.

Автобуслардан бири қочишга муваффақ бўлган ва полицияни воқеадан хабардор қилган.

Талабаларнинг аксарияти 15 ёшдан 25 ёшгача бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG