Линклар

Сватда тўқнашувлар давом этаяпти


Кеча Покистоннинг Сват водийсида ҳукумат қўшинлари ва Толибон жангарилари ўртасида тўқнашувлар давом этди.

Армия вакилларига кўра, ҳукумат қўшинлари Сват водийси шимолидаги Чорбоғ шаҳарчасини ишғол этишга қаратилган операцияни бошлаган.

Расмий баёнотга кўра, душанба кунги тўқнашувларда камида 18 жангари йўқ қилинган.

Водийнинг Бунер туманидаги жангларда 19 жангари ўлдирилгани айтилмоқда.

Ўтган ҳафта ҳукумат армияси Сватнинг асосий шаҳри бўлмиш Минғорани ўз назоратига олганини эълон қилган эди.
XS
SM
MD
LG