Линклар

Ҳолбрук Покистонга боради


АҚШ Давлат Департаменти тарқатган маълумотларга кўра, Американинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук жорий ҳафтада Покистонга сафар қилади.

Сафардан кўзланган мақсад сўнгги жанглар оқибатида юзага келган гуманитар бўҳрон кўламини баҳолаш экани айтилмоқда.

Ҳолбрук Покистонда чоршанбадан жума кунига қадар бўлиб, қочқинлар лагерларини бориб кўриш ҳамда инсонпарварлик тушкилотлари вакиллари ва ҳукумат расмийлари билан учрашишни режалаштирмоқда.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, Сват водийсида ҳарбий амалиётлар бошланганидан буён 2,5 миллионга яқин аҳоли ўз жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.
XS
SM
MD
LG