Линклар

Бағдодда яна портлаш юз берди


Бағдоддаги бозорлардан бирида рўй берган портлашда тўрт киши ҳалок бўлиб, 10 дан ортиқ одам жароҳатланди.

Ироқ полицияси воқеа Дора маҳалласида рўй берганини айтмоқда.

Асосан суннийлар истиқомат қиладиган бу маҳаллада мазҳаблараро зўравонликлар тез-тез рўй беради.

Айни пайтда, Ироқ ҳукумати тарқатган маълумотларга кўра, ўтган ойда мамлакат бўйлаб зўравонликлар кўлами 2003 йил март ойида АҚШ етакчилигидаги Ироқ истилосидан бери энг паст бўлган.
XS
SM
MD
LG