Линклар

Жаҳон биржаларида нефт нархи ошмоқда


Душанба куни нефт нархи жорий йилда энг юқори даражага чиқди.

Бунга жаҳон молиявий бўҳрони бироз чекинаётганига оид хабарлар туртки бўлгани айтилмоқда.

Нью Йорк биржасида июл ойи учун мўлжалланган фючерс шартномаларида нефт нархи 68,58 АҚШ доллари, деб белгиланди.

Бу ўтган йилнинг ноябр ойидан бери энг юқори кўрсаткичдир ва таҳлилчилар жаҳон иқтисоди изига тушган сайин нефтга бўлган талаб ҳам ошиб боришига умид билдирмоқда.

Душанба куни АҚШ биржасидаги асосий кўрсаткичлар ҳам юқорилади.

Жумладан, Dow Jones қимматбаҳо қоғозлари ўртача 221 пунктга қимматлаб, январ ойидан бери энг яхши натижаларни кўрсатди.
XS
SM
MD
LG