Линклар

Ўзбекистонда трансген маҳсулотлар етиштирилади


Ўзбекистонда ген муҳандислиги ютуқларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалик экинларининг янги навлари яратила бошланди. Бу ҳақда CA-NEWS сайти хабар қилади.

Маълум бўлишича, Қарши шаҳрида Ўзбекистон Фанлар академияси Генетика ва экспериментал биология институти генетика маркази иш бошлаган.

Янги марказда ген муҳандислигидан фойдаланган ҳолда дон экинлари, картошка ва бошқа экинларнинг юқори ҳосил берадиган янги навлари яратилиши хабар қилинмоқда.

Қайд этиш жоизки, қишлоқ хўжалигида ген муҳандислиги бўйича амалга оширилаётган аксар тажрибаларга қарши чиқаётган олимлар сони тобора кўпаймоқда.

Соҳа мутахассисларга кўра, ген муҳандислиги ёрдамида олинган навларнинг инсон соғлиғига зиёни катта. Хусусан, бундай маҳсулотларни муттасил истеъмол қилувчи кишиларнинг бепуштлик касалига чалиниш эҳтимоли юқори.
XS
SM
MD
LG