Линклар

logo-print

Ўзбекистон фуқароси устидан маҳкама бошланди


Москва шаҳар судида 15 яшар мактаб ўқувчиси Анна Бешновани зўрлаб ва кейинчалик уни ваҳшиёна ўлдирганликда айбланаётган Ўзбекистон фуқароси устидан маҳкама жараёни бошланди.

1 октябр куни содир этилган ушбу жиноят россиялик миллатчилар фаоллашувига сабаб бўлгани боис¸ маҳкама жараёни ёпиқ эшиклар ортида ўтказилмоқда.

Қора курсига самарқандлик 32 яшар Фарҳод Турсунов ўтирган.

Бугунги маҳкама жараёнида прокурор Турсуновни унга қўйилаётган айбловлар ва тергов давомида қўлга киритилган ашёвий далиллар билан таништиради.

Анна Брешнова жасади 1 октябр куни пойтахтнинг Кубинка кўчасидаги уйлардан бири ҳовлисидан топилган эди.

Ўтказилган тиббий экспертиза натижасида Брешнованинг дастлаб бўғиб ўлдирилгани ва кейинчалик зўрлангани аниқланган.

Олиб борилган тезкор қидирув ишлари давомида шу туманда фаррош бўлиб ишлаган Фарҳод Турсунов қўлга олинган. Дастлабки тергов жараёнида Турсунов ушбу жиноятни содир этганини тан олган.
XS
SM
MD
LG