Линклар

logo-print

Лашкари Тойиба етакчиси озод қилинди


Покистон суди ўтган йил Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида содир этилган ҳужумларга алоқадорликда гумон қилинган Ҳофиз Муҳаммад Сайидни озод қилди.

Муҳаммад Сайид бундан 20 йил муқаддам Кашмирда Ҳиндистон ҳукуматига қарши кураш олиб борувчи Лашкари Тойиба жангарилар гуруҳига асос солган. 2002 йилда Лашкари Тойиба гуруҳи фаолияти таъқиқлангандан сўнг, Муҳаммад Сайид Жамоат-уд-Даъва жамғармаси ташкил этган.

Ҳиндистон ҳукуматига кўра, 166 кишининг ҳаётига зомин бўлган Мумбай хуружлари айнан Лашкари Тойиба жангарилари томонидан амалга оширилган.

Ўтган йилнинг декабр ойида БМТ Хавфсизлик кенгаши Жамоат-ауд-Даъва жамғармасини қора рўйхатга киритгандан сўнг, Покистон ҳукумати Муҳаммад Сайидни уй қамоғига олган эди.
XS
SM
MD
LG