Линклар

logo-print

Бағром базаси олдида портлаш рўй берди


Афғонистон расмийларига кўра, АҚШ бошчилигидаги халқаро кучлар базаси олдида рўй берган портлаш оқибатида олти киши, жумладан, икки аёл ва икки бола нобуд бўлган.

Ички Ишлар вазирлиги матбуот вакили Замарай Башарийнинг айтишича, воқеа Кобулдан 60 км узоқликда жойлашган Бағром ҳарбий базаси олдида рўй берган.

Айни пайтда Фараҳ вилояти полиция бошқармаси вакили душанба куни АҚШ хавфсизлик фирмасининг 10га яқин маҳаллий ходими толиблар томонидан ўлдириб кетилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG