Линклар

Зоҳидонда тартибсизликлар давом этмоқда


Эрон расмийлари мамлакат жануб-шарқидаги Зоҳидон шаҳрида рўй берган тартибсизликлар оқибатида 30га яқин шахс ҳибс этилганини маълум қилди.

Шаҳардаги тартибсизликларга ўтган ҳафта шиалар масжидида содир этилган портлаш сабаб бўлди. Портлашда салкам 25 киши нобуд бўлди, юзлаб одам тан жароҳати олди.

Эрон прокуратурасига кўра, портлашдан сўнг шаҳар кўчаларида рўй берган зўравонликларда камида олти киши нобуд бўлган.
Систон-Балужистон вилояти маркази бўлган Зоҳидон шаҳрида асосан суннийлар истиқомат қилади.

XS
SM
MD
LG