Линклар

logo-print

Ким Чен Ир ўзига ворис тайинлади


Жанубий Корея ахборот агентликлари хабарига кўра, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ир кенжа ўғлини ўзига ворис этиб тайинлаган.

Айни пайтда Жанубий Корея разведка бошқармаси бу хабарни тасдиқламади ҳам¸ инкор ҳам қилмади.

Хабарда айтилишича, Шимолий Корея режими мамлакатнинг хориждаги дипломатик миссияларига Ким Чен Ирнинг 20 ёшлар атрофида экани айтилаётган ўғли Ким Чен Унга содиқ бўлиш тўғрисида топшириқ берган.

Шимолий Корея етакчиси Ким Ир Чен соғлиғи ўтган йил жиддий ëмонлашганидан сўнг, Пхеньянга кимнинг янги раҳбар этиб тайинланиши долзарб масалалардан бирига айланди.

Бундан ташқари Сеулнинг “Ёнхап” агентлиги Шимолий Корея ҳукумати Япония ва Жанубий Кореягача учиб бора оладиган ўрта-масофадаги ракета синовини амалга оширишга тараддуд кўраётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG