Линклар

Либерман Москва сафарини давом эттирмоқда


Исроил Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерман Москвада россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашди.

Яқин Шарқ тинчлик жараёни, Эрон ядровий дастури ва Россия-Исроил алоқаларини ривожлантириш масалалари Москва учрашуви диққат марказида бўлди.

Исроил Ташқи ишлар вазири ўз ҳукумати тинчлик масаласида фаластинликлар билан сўзлашувлар бошлашга тайёр экани бироқ Ғарбий соҳилда яҳудийлар учун янги турар-жой биноларини қуришдан воз кечмаслигини алоҳида таъкидлади.

Сергей Лавров ўз навбатида Исроил ҳукуматини Ғазо қамалини олиб ташлашга чақириб, Ҳамас ҳаракати билан алоқаларни сақлаб қолиш муҳим эканлигини яна бир бор тилга олди.

Эрон ядровий дастурига тўхталган Сергей Лавров АҚШ маъмуриятининг Теҳронга нисбатан янгича ёндашуви бу муаммони муваффақиятли ҳал этишга қўшимча имконият яратишини билдирди.
XS
SM
MD
LG