Линклар

logo-print

Вашингтон - Пекин сўзлашувлари давом этади


АҚШ ва Хитой давлатлараро юқори даражадаги сўзлашувларни жорий йилнинг июл ойи якунида қайта бошлашга келишиб олди.

Шу мазмундаги баëнот АҚШ Молия вазири Тимоти Гайтнернинг Пекинга қилган икки кунлик сафари якунида эълон қилинди.

Июл сўзлашувлари давомида АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Хитой Ташқи ишлар вазири Дай Бинго билан учрашиб, ўзаро алоқалар ривожи, хавфсизлик масалалари ҳамда халқаро майдондаги вазиятни муҳокама этади.

Айни пайтда Молия вазири Тимоти Гайтнер Хитой Бош вазири ўринбосари Ван Цишан билан музокаралар олиб боради.

Буш президентлик даврида АҚШ ва Хитой раҳбарлари ҳар икки йилда бир марта учрашиб¸ асосан иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишга келишиб олган эди.
XS
SM
MD
LG