Линклар

logo-print

Йўқолган самолёт парчалари топилди


Бразилия расмийлари Атлантика океанидан душанба куни йўқолиб қолган “Air France” йўловчи самолёти қолдиқлари топилгани тахмин этилаëтганини билдирди.

Расмийларга кўра, учқич қолдиқлари экани айтилаëтган бўлаклар Бразилиянинг Фернандо де Норонья оролларидан 600 км узоқликда топилган.

Бироқ ҳозирча бу парчаларнинг айнан йўқолган йўловчи самолётга тегишли эканини ўз тасдиғини топмади.

Аэробус 330 русумли учқич душанба куни Рио Де Жанейродан Парижга йўл олгач, радар кузатувидан йўқолиб қолди.

Атлантика океани устида йўқолган самолёт бортидаги 228 йўловчи ва экипаж аъзоларининг кўпчилигини Бразилия фуқаролари ташкил этади. Айни пайтда¸ учқич борида 32 мамлакат фуқаролари бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG