Линклар

GM Хитойга Hummer ишлаб чиқариш ҳуқуқини бермоқчи


Ўзини банкрот деб эълон қилган General Motors ширкати ўзи ишлаб чиқарадиган Hummer русумли автомобилни ишлаб чиқариш ҳуқуқини Хитойдаги Sichuan Tengzhong хусусий ширкатга сотиш бўйича музокараларни олиб ормоқда.

АҚШнинг энг йирик автомобилсози бўлмиш General Motors сешанба куни ўзини банкрот, деб эълон қилди.

Андозаси ҳарбий машинадан олинган Hummer брэнди Хитой ширкатига неча пулга сотилиши ошкор қилинганича йўқ.

General Motors мазкур келишув Қўшма Штатларда уч мингта иш жойини сақлаб қолиш ва Hummer машиналарини Америкада ишлаб чиқаришни давом эттириш имконини беришига умид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG