Линклар

logo-print

Байрамга эронликлар ҳам келиши мумкин


Обама маъмурияти АҚШнинг бошқа давлатлардаги элчихоналарига 4 июл Мустақиллик куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирларига Эрон дипломатларини таклиф этишга рухсат берди.

Хабарларга кўра, Давлат Департаменти АҚШ элчихоналарига юборган телеграммада Америка дипломатлари эронлик ҳамкасбларини байрам кечаларига таклиф қилиши мумкин, дейилган.

Давлат Департаменти матбуот котиби Роберт Вуд бу қадам Оқ уйнинг “Эрон ҳукумати билан алоқаларни ўрнатиш уринишларига оид сиёсатига жуда тўғри келади”, деди.
XS
SM
MD
LG