Линклар

logo-print

Хитой машҳур порталларини блокировка қилди


Хитой расмийлари Тяньаньмэнь воқеаларининг 20 йиллиги олдидан Twitter, YouTube, Flickr, Wordpress каби интернет сайтларини тўсиб қўйди.

Айтилишича, Хитой ҳукумати Интернетда Тяньаньмэнь хунрезлигига оид муҳокамалардан чўчиб, бундай чорани кўрган.

Чегара билмас мухбирлар ташкилотига кўра, камида 12 та интернет саҳифасига тўсиқ қўйилган.

Ташкилот бундан “таассуфда” экани ва Хитой ҳукумати 20 олдинги воқеалар ҳақидаги “очиқ муҳокамалар ўрнига ҳар қандай восита билан цензурани ўрнатишга ҳаракат қилаётганини” баён қилди.

1989 йил 4 июнда Хитой ҳукумати Тяньаньмэнь майдонида талабалар ва ишчиларнинг бир неча ҳафта давом этган тинч намойишларни бостириш учун у ерга танкларни киритган эди. Оқибатда, юзлаб, баъзи маълумоларга кўра эса, минглаб одам намойишчилар ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG