Линклар

Украинада банк портлади


Украинанинг Мелитополь шаҳрида банк биноси ичида рўй берган портлаш оқибатида камида 20 киши жароҳатланди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жароҳатланганларнинг беш нафари ўта оғир аҳволда касалхонага ётқизилганини маълум қилди.

Украина матбуотига кўра, Ошчандбанк шўъбасидаги портлаш икки номаълум шахс бино ичига кириб, у ерда пакетлар қолдириб кетганидан кейин рўй берган.

Полиция бу воқеани изоҳлаганича йўқ.
XS
SM
MD
LG