Линклар

logo-print

Эронда автобусга ҳужум қилинди


Эрон расмийларига кўра, мамлакат жанубида йўловчи автобусга қилинган қуролли ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлган, икки киши жароҳатланган.

ИРНА агентлиги полициядан олинган маълумотларга таяниб, воқеа сешанба куни Зоҳидон шаҳрида содир бўлганини хабар қилди.

12 июнга белгиланган президентлик сайловларидан олдин бу шаҳарда зўравонликлар кузатилмоқда.

Ўтган пайшанба куни Зоҳидондаги шиаларга қарашли масжида содир этилган портлашда 25 киши ҳалок бўлган эди. Бу воқеа учун масъулиятни суннийлардан иборат мухолифат гуруҳи ўз зиммасига олди.

Масжиддаги портлашдан кейин рўй берган тартибсизликлар ҳам олти кишининг жонига зомин бўлди.
XS
SM
MD
LG