Линклар

Молдова яна президентсиз қолмоқда


Молдова парламенти иккинчи уринишда ҳам мамлакат президентини сайлай олмади.

Ҳукмрон коммунистлар партиясидан президентликка номзод Бош вазир Зинаида Гречанининг сайланишига бу гал ҳам атиги битта овоз етмади.

Президент этиб сайланиш учун номзод 61та овоз тўплаш лозим. Коммунистлар номзоди 60та овоз тўплашга муваффақ бўлди. Мухолиф партиялар президент сайловини бойкот қилиб келмоқда.

Эндиликда Молдова Конституциясига мувофиқ парламент тарқатилиб, мамлакатда муддатидан аввал парламент сайловлари белгиланади.

5 апрел кунги сайловда коммунистларнинг ғалаба қозониши мухолифатчилар намойиши ва Кишинёвдаги тартибсизликларга сабаб бўлган эди.

XS
SM
MD
LG