Линклар

logo-print

АҚШ га ишлаган афғонлар ўлдирилди


Афғонистон шарқида йўл четига ўрнатилган икки бомба портлаши оқибатида АҚШ қўриқчилик фирмасининг 10 нафар маҳаллий ходими нобуд бўлди.

Пактика вилояти полиция бошқармаси раҳбари Азизуллоҳ Вардоқнинг айтишича, нобуд бўлган ходимлар вилоятдаги АҚШ ҳарбий базасида ишлаган.

Айни пайтда¸ Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Ҳелманд вилоятининг Герешк туманида рўй берган портлашда
британиялик аскар нобуд бўлганини маълум қилди.

Шу билан 2001 йилдан буён Афғонистонда рўй берган зўравонликларда нобуд бўлган британиялик ҳарбийлар сони 166 кишига етди.

XS
SM
MD
LG