Линклар

Обама мусулмонларга нима дейиши керак?


Таҳлилчиларга кўра¸ бугун Исломни бу қадим цивилизацияни ичдан барбод қилаëтган радикаллар қўлидан қутқариб қолиш¸ мусулмон дунëси олдидаги ҳаëт-мамот масаласидир.

Таҳлилчиларга кўра¸ бугун Исломни бу қадим цивилизацияни ичдан барбод қилаëтган радикаллар қўлидан қутқариб қолиш¸ мусулмон дунëси олдидаги ҳаëт-мамот масаласидир.

АҚШ президентининг Ислом дунëсига қиладиган махсус мурожаати арафасида Озодлик шарҳловчиси Жэй Толсон¸ Обама Ислом цивилизацияни қутқариб қолишга уринаëтган мусулмонларни қўлловчи мужда йўллаши керак¸ деган фикрда.

АҚШ президенти Миср пойтахти Қоҳирада мусулмон дунëсига тарихий мурожаат қилишга чоғланар экан¸ унга маслаҳат берувчилар сонининг саноғи йўқ.

Ислом дунëси бўйича мутахассислар¸ президент Обамага бу мурожаат давомида нима дейишу нима демаслик¸ шунингдек бу нутқни қаерда қилишлик борасида тавсиялар беришди. Аксарият тавсияларнинг Фаластин муаммосига ечим топиш¸ ëки Эрон ва унинг ядровий иддаоларига алоқадорлигини тасаввур қилиш қийин эмас. Айни пайтда¸ Обамага мусулмонлар яшовчи аксар давлатларда демократия тақчиллиги ва авторитар бошқарув билан боғлиқ муаммоларни тилга олишни тавсия қилаëтганлар ҳам кўпчилик.

Мурожаат арафасида¸ бу каби муаммоларни бир кечада ҳал қилиб бўлмаслигини таъкидлаган перзидент Обама¸ ўз мурожаатида уларнинг аксарига тўхталишига ишорат қилди.

Гарчи тилга олинаëтган масалаларнинг аксари долзарб сиëсий муаммо сифатида АҚШ дан муайян сиëсий ëндашув талаб қилса-да¸ аслида улар моҳиятига кўра мусулмон дунëси рўпарў турган жиддий синовлар аксидир.

Обама ўгай отасининг мусулмон бўлгани ва унинг болаликда Индонезияда яшагани¸ бугунги АҚШ президенти мусулмон дунëси олдидаги мауммоларнинг мураккаблигини яхши англаши учун ижобий замин яратди.

Ўзини мусулмон деб билган бир миллиарддан кўпроқ аҳоли ва ички мазҳабий бўлинишлар қаршисида қолган бугунги Ислом уйи¸ шунчаки дин эмас¸ балки қатор цивилизацияларни бирлаштирувчи алоҳида цивилизация ҳамдир. Форсий¸ туркий¸ жанубий Осиë ва бошқа цивилизациялар Ислом ичидаги турли-туманликни шакллантириб¸ уни сақлаб келаëтган бўлса-да¸ уларнинг ҳар бири қавмий¸ миллий ва минтақавий анъаналардан сув ичади.

Гарчи бу каби маданий ранг-баранглик кўпинча кенг Ислом дунëси ичида можароларга элтган бўлса-да¸ айни шу турфалик Исломнинг илм-фан¸ санъат ва теология бобидаги бойлиги остидаги замин ҳамдир.

Бугун мусулмон экстремистлари мафкураси¸ айнан Исломни ана шу маданий бойликдан мосуво қилмоқчи. Улар орзуси миллат ва маданиятлардан устун турувчи умма яратиш ва уни пайғамбар замонидаги тоза Исломга қайтаришдир.

Ислом ўз ичида жиддий муаммоларга дуч келиб¸ ўзини замонавий дунëга мослаш зарурати олдида турган бир пайтда¸ Ғарб кузатувчилари унинг ислоҳга муҳтожлигини таъкидламоқдалар.

Аслида¸ фикр алмашувнинг янги даври – Интернет замонида бу жараëн аллақачон бошланди ва Ислом моҳияти ва ақидаларини белгилаш учун курашни мусулмонларнинг ўзлари олиб бормоқда. Бу кураш натижаси Ислом қайтадан шаклланаëтган глобал цивилизация таркибидаги белгиловчи кучга айлана оладими¸ ëхуд Ислом мавжуд цивилизацияни зўравонлик билан инкор этадими¸ деган саволларга ечим бўлади.

Хўш¸ мусулмонларга қиладиган тарихий мурожаати давомида президент Обама Исломни ислоҳ қилиш жараëни ҳақда нима дейиши мумкин? Бу жараëннинг мавжудлиги¸ унинг кўлами ва ислоҳот натижасини ўта муҳимлигини тан олишдан бошқа¸ деярли ҳеч нима.

Аммо Ислом ранг-баранглиги ва унинг маданий бойлигини сақлаб қолишга журъат қилган мусулмонларни мўтадил бир тарзда бўлсин¸ қўллаш орқали Обама¸ мусулмон дунëсига ўта жиддий мужда йўллаши мумкин.
XS
SM
MD
LG