Линклар

Эронда сайловолди жараёни давом этмоқда


Бугун Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод 12 июнга белгиланган президентлик сайловидаги асосий рақиби собиқ Бош вазир Ҳусайн Муссавий билан телевизион мунозара ўтказади.

Иккала номзод ҳам ушбу сайловда яхши натижага эришишга ва биринчи босқичдаёқ муҳим ғалабани қўлга киритишга умид қилмоқдалар. Номзодлар биринчи босқичда 50 фоиз овоз тўплай олмаса, 19 июн куни сайловнинг иккинчи босқичи ўтказилади.

Президентликка яна икки даъвогар - парламент собиқ спикери Меҳдий Каррубий ва Инқилоб посбонлари собиқ қўмондони Муҳсин Ризойи сешанба куни ўзаро телемунозара ўтказдилар.
XS
SM
MD
LG