Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:21

Тошкентнинг янги кунда-шундалари


НАТО махсус вакили жаноб Симонсни Бишкекда қирғиз қалпоқ билан сийлашса¸ Тошкентда унга зарбоф чопонлар ëпиб қарши олишади.
НАТО махсус вакили жаноб Симонсни Бишкекда қирғиз қалпоқ билан сийлашса¸ Тошкентда унга зарбоф чопонлар ëпиб қарши олишади.

НАТО нинг Марказий Осиë ва Кавказ бўйича махсус вакили Роберт Симонснинг Тошкентга келгани ҳақда расман эълон қилинмаса-да¸ кузатувчилар бу сафарда ҳеч қандай сир йўқлигини айтишмоқда.

НАТОнинг Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари бўйича махсус вакили Роберт Симонс бир неча кундан буён Тошкентда меҳмон бўлиб турибди.

Бу ҳақда Uzmetronom интернет газетаси хабар тарқатди. Бироқ¸ Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари бу ҳақда сукут сақламоқда.

Норасмий маълумотларга кўра, Роберт Симонс Ўзбекистон Мудофаа вазири Рустам Ниёзов¸ Хавфсизлик кенгаши котиби Мурод Отаев ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг баланд мартабали ходимлари билан учрашган.

Мустақил таҳлилчи Сергей Ежковнинг Озодликка айтишича, НАТО расмийларининг Ўзбекистонга аввалги ташрифлари ҳақида маълумотлар берилган бўлса-да, лекин бу ташриф ҳақида ҳеч қаерда ҳеч нарса дейилмади:

- Одатда¸ НАТОнинг Брюсселдаги бош идораси тартиб бўйича бундай ташрифлар ҳақида хабар бериши лозим эди. Лекин Брюссел ҳам, Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ҳам негадир бу ташриф ҳақида жамоатчиликка хабар беришни лозим топмади, дейди Сергей Ежков.

Сафар ҳақда расмий ахборотнинг сир тутилаëтгани боис¸ Сергей Ежков Роберт Симонснинг ташрифи чоғида Ўзбекистон ҳукумати билан муҳокама этган масалалари рўйхатини тахмин қилади.

- Аслини олганда, Роберт Симонснинг бу ташрифида айтарлик бир янгилик йўқ. Ўзбекистон ҳукумати НАТО ноҳарбий юкларини Афғонистонга Ўзбекистон орқали ўтказилишига рухсат берган.

Энди ана шу жараённинг бошқа кичик тафсилотларини келишиб олиш керак. Бу тафсилотлар ноҳарбий юкларнинг ўтказилиш вақти, миқдори ва¸ албатта¸ транзит учун Ўзбекистонга тўланадиган тўловлар.

Биз олган маълумотларга кўра, Робет Симонс ана шу масалаларни Тошкентда ҳал қилган, дейди Сергей Ежков.

Москвалик таҳлилчи Санобар Шерматованинг айтишича, Роберт Симонснинг Ўзбекистонга ташрифи остида ҳеч қандай сир йўқ:

- Мен буни шунчаки амалий сафар дейман¸ холос. Агар Симонс Бишкекка борганида эди, бунинг тагида бир гап бўлиши мумкин эди. Ҳамма гап шундаки¸ Ўзбекистон НАТО ва АҚШ билан ҳамкорлик қилаётганини яшираётгани йўқ.

Сиз сўнгги пайтда АҚШ Андижон масаласини кўтарганини бирор марта эшитдингизми? Йўқ!

Европа Иттифоқи ҳам Андижон воқеаларига оид Ўзбекистонга қўйган асосий талабларидан воз кечдими? Ҳа, воз кечди.

Ахир бу АҚШ ва Ўзбекистон ҳамкорлик қилишига тўсиқ бўлган энг катта сабаб эдику! АҚШ ва Европа бу сабабларни шунчаки четга суриб қўйишди. Улар орасида Ўзбекистон билан биз бу мавзуларга тегмаймиз, деган келишув бор.

Демак, шундай экан, НАТО расмийларининг Ўзбекистонга келиб кетиши энди оддий ҳол бўлиб қолди, дейди москвалик таҳлилчи Санобар Шерматова.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Роберт Симонснинг Тошкентга келганлигини тасдиқламади ҳам, инкор ҳам этмади.
XS
SM
MD
LG