Линклар

Усама Бин Ладин Обамани ëзғирди


Ал-Жазира телеканали Ал-Қоида етакчиси Усама Бин Лaдинга тегишли экани деб айтилаётган аудиомурожаатни тарқатди.

Ушбу мурожаатда Ал-Қоида раҳбари АҚШ президенти Барак Обамани Америкага қарши нафрат ва ўч олиш уруғларини қадаганликда айблади. Бундан ташқари мурожаат муаллифининг таъкидича, Обама АҚШнинг собиқ президенти Жорж Буш бошлаб қўйган ишларни давом эттирмоқда.

Бу аудиомурожаатнинг ҳақиқий эканини ҳозирча мустақил манбалар тасдиқлагани йўқ.

Бундан бир оз аввал Ал-Қоиданинг яна бир етакчиси Айман Ал-Завоҳирий мисрликларни Қоҳирада нутқ қиладиган Обама сўзларидан васвасага тушмасликка ундади.
XS
SM
MD
LG