Линклар

Уммонга чўккан учқич “қора қутилари” топилмади


Франция фуқаролик авиацияси расмийлари Атлантика океани устида 228 йўловчи билан ҳалокатга учраган самолётнинг “қора қутичалари” топилмаслиги мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

Air France ширкатига қарашли Airbus A330 самолёти 1 июн куни Рио де Жанейродан Парижга учиб кетаётганда ҳалокатга учради.

Терговчилар учқич бортидаги парвозга оид маълумотлар ва экипаж сўзлашувлари ёзиладиган мослама топилганда ҳалокат сабаблари аниқлашишига умид қилаётган эди.

Самолётдаги йўловчилар 32 мамлакат фуқаролари бўлган.
XS
SM
MD
LG