Линклар

logo-print

Тянанмин воқеаларига 20 йил тўлди


Бугун Тянанмин майдонидаги қонли воқеаларнинг 20 йиллиги хотирланади.

1989 йилнинг 4 июнида Хитой ҳукумати Тянанмин майдонида талабалар ва ишчиларнинг бир неча ҳафта давом этган тинч намойишларни бостириш учун у ерга танкларни киритган эди.

Оқибатда, юзлаб, баъзи маълумоларга кўра эса, минглаб намойишчилар ҳалок бўлган.

Сана муносабати билан Хитой расмийлари хавфсизлик чораларини кучайтирди.

Ғарб матбуот агентликлари пайшанба тонгдан Тянанмин майдонига юзлаб полициячи ва хавфсизлик ходимлари ташланганини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG