Линклар

Бағдодда қаҳвахона портлатилди


Бағдоднинг шиалар истиқомат қиладиган туманидаги кафеда рўй берган портлашда тўққиз киши ҳалок бўлди ва 31 одам жароҳатланди.

Чоршанба кунги портлаш каби воқеалар июн ойи охирида мамлакат шаҳарларидаги хавфсизлик масъулиятини АҚШ кучларидан қабул қилиб олиши кутилаётган Ироқ хавфсизлик кучларининг бу иш уддасидан чиқа олишини шубҳа остига қўймоқда.

Вашингтон ва Бағдод ўртасидаги хавфсизликка оид келишувига кўра, АҚШ ҳарбийлари 2011 йилнинг охирига қадар Ироқдан тўла олиб чиқилиши кўзда тутилган.
XS
SM
MD
LG