Линклар

logo-print

Ўзбекистон КХШТкелишувига тўсиқ бўлмоқда


Ўзбекистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти қошида тезкор кучлар ташкил этилишига оид келишувнинг расмийлаштирилишига тўсқинлик қилмоқда.

Бу ҳақда КХШТ бош котиби Николай Бордюжа ташкилотга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг мажлисидан кейин баён қилди.

Кеча Москвада бўлиб ўтган мажлисда тезкор кучларни ташкил этишга оид ҳужжатлар кўриб чиқилди.

Ньюсру ахборот агентлигига кўра, Бордюжа Ўзбекистон ва КХШТнинг қолган олти аъзолари ўртасида тезкор коллектив кучларини ташкил этиш масаласида қатор келишмовчиликлар юзага келганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил феврал ойида КХШТга аъзо давлатларнинг Москва саммитида президент Ислом Каримов Тезкор коллектив кучларни ташкил этишга доир келишувни Ўзбекистоннинг “ўзгача фикри” инобатга олинган ҳолда имзолаган эди.

Новости ахборот агентлигининг хабар қилишича, 3 июн кунги мажлис иштирокчилари шу йилнинг авгут-сентябр ойларида КХШТ доирасида қўшма ҳарбий машқларни ўтказишга ҳам келишиб олган.
XS
SM
MD
LG