Линклар

logo-print

Чегара пунктлари одатдаги тартибда ишлаяпти


Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарачилари чегарадан аҳолини ўтказишнинг одатдаги тартибига қайтиш ҳақида ўзаро келишиб олдилар. Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизмати матбуот маркази хабар қилади.

Андижон ва Хонободдаги воқеаларидан кейин 2009 йилнинг 26 майида 2 июнигача бўлган давр ичида ўзбек-қирғиз чегарасидаги чегара-ўтказиш пунктларида назорат кучайтирилган эди.

Кеча Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарачилари икки давлат чегарасидаги кучайтирилган тартибни одатдаги тартибга ўзгартиришга қарор қилганлар.

“Ҳозирда қирғиз-ўзбек давлат чегарасида вазият барқарор, муаммоли масалаларнинг барчаси чегара вакиллари даражасида ҳал қилинмоқда”, дейилади Қирғизистон Чегара хизмати тарқатган пресс-релизда.
XS
SM
MD
LG