Линклар

Ўзбек расмийлари холис бўлишга ваъда қилмоқда


2009 йилнинг 26 май куни Андижон вилоятининг Андижон ва Хонобод шаҳарларида содир этилган террорчилик ҳаракатлари юзасидан қўзғатилган жиноий иш очиқ судда кўриладиган бўлди. Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг бу ҳақда тарқатган информацион билдиришига мувофиқ, мазкур ишни очиқ суд муҳокамасига тайёрлаш ва ўтказиш бўйича Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодиров бошчилигида комиссия тузилган.

“Комисссия зиммасига мазкур террорчилик ҳаракатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги талабларига тўла мос равишда қўзғатилган жиноий иш материалларининг судда очиқ ва холисона кўриб чиқилишини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича зарур ёрдам кўрсатиш, суд жараёнининг хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилиши учун шарт-шароит яратиш вазифалари юклатилди”, дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати тарқатган информацион билдиришда.
XS
SM
MD
LG