Линклар

Ўзбекистонда мобил интернет кўлами ортмоқда


Ўзбекистонда мобил алоқа орқали интернетдан фойдаланувчи абонентлар сони 1.3 миллион кишига етди.

Уяли алоқа операторлари томонидан кўрсатилаётган интернет хизмати кўлами эса 2008 йилда 5.5 миллиард сўмни ташкил этган, дея хабар қилди CA-NEWS анетлиги.

Мобил телефон ёрдамида интернетдан фойдаланувчиларнинг асосий қисми Тошкент ва бошқа йирик шаҳарларда жойлашган.

Шунингдек, маълум бўлишича, 2009 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистонда маълумотларни тарқатиш тармоғи, жумладан интернет хизмати кўрсатиш лицензиясига эга бўлган субъектлар сони 200 тага етган.

Айни пайтда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига кўра, 2009 йилнинг 1 апрелига қадар мамлакатда уяли алоқа хизматидан фойдаланувчилар сони 13 миллион 150 минг киши ҳамда интернет фойдаланувчилар сони 2.5 миллион кишига етган.
XS
SM
MD
LG