Линклар

Ҳолбрук: Покистон ёрдамга муҳтож


АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук Европа ва мусулмон давлатларини Сват водийсидаги жанглар туфайли турар жойларини тарк этишга мажбур бўлган фуқароларга ёрдам беришга ундади.

Покистон расмийларига кўра, ҳукумат кучлари ва жангарилар ўртасида рўй берган тўқнашувлар оқибатида 2.4 миллион фуқаро Сват водийсидан қочишга мажбур бўлган.

Покистон сафарини давом эттираётган Ричард Ҳолбрук АҚШ ҳукумати Покистонга ёрдам тариқасида қўшимча 200 миллион доллар ажратишини маълум қилди.

Ўтган ҳафта БМТ Покистонда гуманитар бўҳрон авж олиши мумкинлигидан огоҳлантириб, Исломободга жами 543 миллион долларлик ёрдам кўрсатилиши лозимлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG