Линклар

Пхенянда америкалик журналистлар судланмоқда


Шимолий Кореяда икки ой муқаддам Хитой чегарасига яқин ҳудудда ҳибс этилган америкалик икки журналист устидан маҳкама жараëни бошланмоқда.

Хабарларга кўра, Еуна Ли ва Лаура Линг исмли журналистларга душманчилик ва ғараз ниятлар билан Шимолий Корея ҳудудига ноқонуний равишда кириш айби қўйилган.

Шимолий Корея ахборот агентликлари маҳкама жараёни бугун эрта тонгда бошланишини маълум қилган. Бироқ мустақил манбалар бу маълумотни ҳозирча тасдиқлагани йўқ.

Журналистлар устидан бошланган маҳкама жараёни Корейс ярим оролидаги вазиятнинг кескинлашган бир даврига тўғри келди.
XS
SM
MD
LG