Линклар

logo-print

Россия - АҚШ сўзлашувлари давом этади


Россия Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Москва ва Вашингтон расмийлари ядровий қуролсизланиш бўйича 1991 йилда имзоланган битимни янгилаш борасидаги сўзлашувларни жорий ой якунида Женевада давом эттиришга келишиб олганлар.

Россия расмийларининг билдиришича, навбатдаги босқич музокаралар июн ойининг иккинчи ярмида бўлиши мумкин.

Ядровий қуролсизланиш бўйича совуқ уруш даврида имзоланган амалдаги тарихий битим муддати жорий йил охирида тугайди.

Россия ва АҚШ расмийлари ҳар иккала давлат президентларининг 6-8 июлга белгиланган Москва учрашувидан олдин ядровий қуролсизланиш бўйича янги шартнома ҳозирлашга умид қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG