Линклар

Обама мусулмонларга хитоб қилди


АҚШ президенти Барак Обама бугун Қоҳира университетида дунё мусулмонларига мурожаат қилди.

- Мен АҚШ ва мусулмон дунёси ўртасидаги муносабатларнинг янги саҳифасини очиш мақсадида Қоҳирага келдим. Бу муносабатлар ўзаро муроса ва бир-бирини ҳурмат қилиш тамойиллари ҳамда АҚШ ва Ислом дунёси рақобатга муҳтож эмас, деган ҳақиқатга таяниши лозим. АҚШ ва Ислом дунёси манфаатлари бир-бири билан кесишади¸ уларнинг тамойиллари, жумладан, адолат ва тараққиёт, бағрикенглик ва инсоний қадриятлар каби тамойиллари ҳам муштарак, деди Барак Обама.

55 дақиқа давом этган мурожаатида Барак Обама Ғарб ва мусулмон дунёси ўртасидаги алоқаларнинг совуқлашувига экстремизм сабаб бўлганини айтиб, ўзаро шубҳа ва англашмовчиликлар занжирини узиш фарсати келди, дея таъкидлади.

Обама ўз нутқи чоғида, қатор муҳим масалалар, жумладан, Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий амалиётлар, Исроил-Фаластин можароси, Эроннинг ядровий ëнилғига эга бўлиш ҳаққи, демократия ва аёллар ҳуқуқлари каби масалаларга бирма бир тўхталиб ўтди.
XS
SM
MD
LG