Линклар

logo-print

Россия ЖСТга қўшилиш ниятида


ЕИ ва Россия расмий Москванинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш аризаси жорий йил якунига қадар тайёр бўлиши лозимлиги борасида келишиб олди.

Бу ҳақда ЕИнинг Савдо ишлар бўйича комиссари Катерин Аштон Россия Иқтисод вазири Элвира Набибулина билан ўтказган сўзлашувлардан сўнг маълум қилди.

Хабарларга кўра, ЕИ ва Россия расмийларининг учрашуви Санкт-Петербургда давом этаётган Иқтисодий форум доирасида бўлиб ўтган.

Расмий Москва қарийб 10 йилдан буён Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишга уриниб келмоқда.
XS
SM
MD
LG