Линклар

"Яхши сўз айтилди¸ навбат яхши ишга"

  • Ҳурмат Бобожон

Нафақат Қоҳирадаги чиқиши¸ балки Яқин Шарққа бошлаган сафари давомида Обама ва унинг салафлари АҚШ нинг мусулмон дунëсига ҳурмати баланд эканлигини кўрсатишга уринмоқда.

Нафақат Қоҳирадаги чиқиши¸ балки Яқин Шарққа бошлаган сафари давомида Обама ва унинг салафлари АҚШ нинг мусулмон дунëсига ҳурмати баланд эканлигини кўрсатишга уринмоқда.

АҚШ президентининг мусулмон дунëсига қарата қилган мурожаати тугар-тугамас¸ у муҳокамалар марказидаги воқеага айланди. Бу баҳсга ўзбекистонлик сиëсатчи ва таҳлилчиларни ҳам таклиф қилдик.

Мухолифатдаги “Эрк” демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ:

- 2001 йилда собиқ президент Жорж Буш бошлаган уруш ўзи ҳам бир нави тан олиб айтганидай¸ гўë хочлиларнинг Салб юриши эди. Аммо бу нарса муваффақиятсиз тугади.

Ҳозир муваффақиятсиз тугаган урушни компенсация қилиш керак. Ҳозир Америка ҳукумати Обама сиймосида Обама баëнотлари билан обрўсизликнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилаяпти.

Америка сиëсатида биринчи марта мусулмон дунëсига илиқ гаплар айтилмоқда¸ ҳақиқатга яқин гаплар айтилмоқда¸ терроризмга қарши бирга курашишимиз керак¸ деб айтилмоқда.

Бу гаплар бугунга қадар Американинг ҳеч бир президенти томонидан айтилмаган эди. Обама буни мусулмон ўлкаларидан келиб чиққан одам бўлгани учун айтаëтгани йўқ.

Америка ҳозир янги сиëсат даврига кирди. Ироқ урушининг муваффақиятсизлиги АҚШнинг ташқи сиëсатини¸ Яқин Шарқ сиëсатини ва умуман мусулмонларга нисбатан сиëсатини ўзгартиришга мажбур қилди.

Буни Обаманинг яхши инсон эканлигидан¸ мусулмон қариндошлари борлигидан эмас¸ балки Америка ташқи сиëсатининг муваффақиятсизлигидан деб билиш керак.

Обама мана шу нарсани яхшилашга интилаяпти. Буни мен нормал ва ақли салим бир шаклда отилган қадам деб ўйлайман. Бунинг¸ мутлақо¸ижобий таъсири бўлади.

Мустақил таҳлилчи Камолиддин Раббимов:

- Фикрим¸ умуман олганда¸ ижобий. Обама Америка ва мусулмон дунëси ўртасидаги муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилаяпти.

Ҳозирги нутқида асосан учта вазифа қўйилаяпти.

Биринчи вазифа¸ Америка-мусулмон дунëси муносабатларини яхшилаш¸ икки томондаги салбий стереотипларни йўқотиш.

Иккинчи вазифа¸ экстремизм ва зўравонликка қарши мусулмонларни даъват қилиш. Яъни экстремизм бу муаммоларни ҳал қилиш йўли эмас.

Учинчи вазифа¸ мусулмон дунëсидаги демократик ислоҳотларни рағбатлантириш.

Мурожаатнинг бошида имкон қадар мусулмон дунëсининг ишончига киришга ҳаракат қилинди. Ундан кейин Обама Эрон¸ Афғонистон муаммоларига тўхталди.

Ироқ борасида шундай фикр айтилди. Афғонистон бизга альтернативсиз уруш бўлган бўлса¸ яъни Афғонистон борасида танлаш имконияти йўқ эди¸ биз хоҳласак-хоҳламасак Афғонистонга киришга мажбур эдик¸ лекин Ироқ масаласида бизда танлаш имконияти бор эди. Яъни Ироқ уруши нотўғри бўлганлигини қисман тан олаяпти.

Озодлик: Обама бу чиқиши билан арабларнинг ишончини қанчалик қозона олади деб ўйлайсиз?

- Бу чиқишдан олдин кўпгина социологик тадқиқот институтлари томонидан араб мусулмон дунëсининг фикри ўрганилди. Унга кўра¸ араб давлатларининг 60 фоиз аҳолиси келажакда ката ўзгаришлар бўлишига ишонмайди.

Улар Исроил Яқин Шарқда ўз ҳаракатларини ўзгартирса ва Фаластин давлати қурила бошласагина¸ АҚШга ишонамиз деган фикрни айтаяпти.

Менимча¸ бу яқин ўртада Фаласти давлатининг қурилишини кутиш қийин. Чунки Исроилнинг давлат линияси Фаластин давлатига йўл бермаслик¸ Фаластин давлатининг қурилишига имкон бермаслик.

Экстремизм¸ терроризм деган нарсалар баъзан Фаластин давлатининг шаклланишига имкон бермаслик учун баҳона бўлади.

Таниқли уламо Обид қори Назаров:

- Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Обаманинг чиқишини эътиборли ва тарихий ҳодиса бўлди¸ деса бўлади.

2001 йил 11 сентябр воқеаларидан кейин Ислом ва мусулмонларга нисбатан пайдо бўлган совуқ қарашлар ва нохуш кайфиятлар мана шу чиқишдан кейин бироз ўзгаради¸ деб умид қилса бўлади. Айниқса¸ бу Ғарб дунëсига тегишли.

Бу хитоб ўзи мусулмон дунëсига қаратилган бўлса ҳам бунинг натижалари икки томондан икки хил бўлиши мумкин.

Ғарб дунëсидаги акс-садоси Исломга бўладиган қизиқишларни кучайтиради ва мусулмонларга нисбатан муносабатларнинг илиқлашишига сабаб бўлади.

Ўз навбатида¸ мусулмонлардан шунга яраша чиройли жавоб бўлади деб умид қиламиз.

Озодлик: Ал-Қоида гуруҳининг Обама чиқишидан бир кун олдин “Обама нафрат уруғларини қадамоқда” деган мазмундаги чиқишига нима дейсиз?

- Бу гуруҳларнинг бу гапларни айтиши тайин. Уларнинг ҳам ўзларининг дастаклари бўлади. Масалан¸ кузатувчиларнинг ҳам услублари ҳар хил.

Бу чиқишлардан унча яхши нарсани кутмаëтган одамлар ҳам бор. Бундайлар сиëсатчилар ичида ҳам¸ оддий одамлар ичида ҳам бор.

Баъзилар “Бу ҳам навбатдаги яхши гаплар. Бу гаплар аввал ҳам гапириб келинган ва бунда кейин ҳам гапирилади. Сиëатчиларнинг услуби шундай. Янгиси келса¸ янги гап гапиради. Аммо иш ўша-ўша” дейди.

Улар ўзларининг гапларига мисол қилиб Ироқ¸ Афғонистонда бўлаëтган урушларни¸ Покистондаги нотинч вазиятни ва уларда Америка иштирок этаëтганини келтиришади.

Лекин бизнингча¸ бу яхшилик аломати. Яхши сўздан кейин яхши иш ҳам бўлади¸ Худо хоҳласа.

Америкада яшаëтган ўзбекистонлик мустақил таҳлилчи Абдуманноб Пўлатов:

-Қисқа қилиб айтганда¸ тўғри йўналишдаги ижобий қадам. Биринчидан¸ аввалги маъмурият¸ собиқ президент Жорж Бушга¸ собиқ вице-президент Чейнининг айтадиган гапларига нисбатан анча жиддий фарқлар бор.

Мақсад¸ АҚШ халқи билан мусулмон дунëси орасида мулоқотга шароит яратиш¸ бир-бирини тушунишга ҳаракат қилиш¸ кўприклар ўрнатиш.

Лекин сиëсатда яқин орада амалга оширилиши мумкин бўлган қадамлар борасида деярли ҳеч қандай янги гап айтилмади.

Обама Исроил-Фаластин можароси борасида иккита яхши гапни айтди. Исроилнинг хавфсизлиги ва яшаш ҳуқуқи билан бирга фаластинликларнинг давлат қуриш ва яшаш ҳуқуқи талабини илгари сурди.

Босиб олинган Фаластин ҳудудларида исроилликлар қураëтган янги уйларнинг тўхтатилиши кераклигини ҳам айтди. Лекин сиëсатда бирор нарсага чақириш етарли эмас.

Бизнинг талабимиз бажарилмаса¸ мана бундай чоралар кўрамиз деган гапни Обама айтмади. Чунки АҚШда бу гапни айтиш жуда қийин.

АҚШда Исроил тарафдорлари жуда катта қудратга эга. АҚШ президенти бундай гапни айтишни истаган пайтида ҳам етти марта ўйлаб кўради.

Озодлик: Обаманинг мусулмон дунëси билан яқинлашув сиëсатига АҚШ ичкарисида қандай фикрлар айтилаяпти?

- Ҳозир АҚШ жамоатчилиги турли фикрлар айтаяпти. Барак Обама яхши қадамлар қўяяпти¸ буни ривожлантириш керак деб қўллаб-қувватлайдиган жамоа вакиллари бор. Кўпчилик матбуот уни қўллаб-қувватлаяпти.

Лекин Барак Обамани танқид қилаëтганлар ҳам бор. Собиқ президент Жорж Буш ва собиқ вице-президент Дик Чейни тарафдорлари қаттиққўл сиëсатни давом эттириш керак¸ деб айтмоқда.

Дейлик¸ консерваторларнинг ва қаттиққўлларнинг тарафдори бўлган FOX-News деб аталадиган телевизион каналда бу нарса баралла айтиб келинаяпти.

Ҳатто Барак Обамани қўллайдиган NBC телевизион каналида ҳам собиқ вице-президент Дик Чейнининг қизи худди шу йўналишда узоқ гапирди.

******************************************

Озодликнинг Баку¸ Қозон¸ Олмаота ва Душанбедаги мухбирлари¸ АҚШ президентининг Қоҳира мурожаатига муносабат билдиришни сўраб¸ бу мамлакатлардаги уламо ва таҳлилчиларга мурожаат қилдилар. Обама мурожаатини ижобий баҳолаган респондентлар¸ бундан буëғига Вашингтон раҳбаридан мусулмон дунëси билан янги ҳамкорлик бошлаш борасида чиройли баëнотлардан ўтиб¸ амалий натижалар кутишларини билдирдилар.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG