Линклар

logo-print

Тянанмин воқеаларини хотирлашга йўл қўйилмади


Бугун Хитой полицияси ва хавфсизлик кучлари Тянанмин майдонини қуршовга олиб, 20 йил муқаддам рўй берган қонли воқеаларнинг хотирланишига тўсқинлик қилди.

Хитой ҳукумати 1989 йилги намойишларни куч билан бостириш тўғрисидаги ўз қарорини яна бир бор ҳимоя қилиб, АҚШнинг мустақил текширув ўтказиш тўғрисидаги чақириқларини инкор этди.

1989 йилнинг 4 июнида Хитой ҳукумати Тянанмин майдонида талабалар ва ишчиларнинг бир неча ҳафта давом этган тинч намойишларни бостириш учун у ерга танкларни киритган эди.

Оқибатда, юзлаб, баъзи маълумоларга кўра эса, минглаб намойишчилар ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG