Линклар

logo-print

БМТ вакили Ғазодаги вайронагарчиликдан даҳшатга тушди


Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий ҳаракатлари оқибатларини ўрганаётган БМТ терговчилар гуруҳининг етакчиси Ричард Голдстоун Фаластин ҳудудларига етказилган вайронагарчиликлар кўламидан даҳшатга тушганини баён қилди.

Жанубий-африкалик прокурор Голдстоун кеча ўтказилган матбуот анжуманида, шунингдек, Исроил томонининг БМТ тергов гуруҳи билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани хусусида таассуф билдириб, бу ҳол “терговга оид ҳисоботнинг холислигига таъсир ўтказиши”ни қўшимча қилди.

Голдстоун ўз етакчилигидаги гуруҳнинг Ғазога қилган уч кунлик ташрифи натижаларини ошкор қилмади.

Вазиятга доир якуний ҳисобот сентябр ойида эълон қилинади, деди БМТ вакили.
XS
SM
MD
LG