Линклар

ЕИ Россия ва Украинага мутахассис юборади


Европа Иттифоқи комиссияси Россия ва Украина ўртасида газ тўловларига навбатдаги можарони ўрганиш мақсадида Москва ва Киевга ўз мутахассисларини юборишини эълон қилди.

Европа Комиссияси етакчиси Хосе Мануэл Баррозонинг матбуот котибига кўра, мутахассислар гуруҳининг асосий вазифаси “вазиятга оид барча фактларни тўплашдан” иборат бўлади.

Экспертлар гуруҳи қачон жўнатилиши ошкор қилинганича йўқ.

Чоршанба куни Россия бош вазири Владимир Путин Киевнинг газ учун ҳақ тўламаётгани Россия газининг Украина орқали Европага етказиб бериш тўхтатилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG