Линклар

Обама мурожаати олқишланмоқда


Жаҳон етакчилари АҚШ президенти Барак Обаманинг мусулмон дунёси билан алоқаларни яхшилашга қаратилган мурожаатини олқишламоқда.

Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг матбуот котиби Абуд Радайнаҳ Обаманинг нутқини “Американинг Яқин Шарқдаги янгича сиёсатининг ижобий дебочаси бўлди”, дея олқишлади.

Исроил ҳукумати Обаманинг Исроил билан Араб дунёси ўртасида тинчлик бўлишига доир умидларига қўшилишини баён қилди.

Ҳамас ҳаракати матбуот котиби Фавзи Барҳум ҳам Обаманинг нутқини ижобий баҳолаб, унинг сўзларини амалда тасдиқлаш фурсати келганини таъкидлади.

Араб лигаси раиси Амр Муса АҚШ раҳбарининг нутқи “яхши алоқалар учун имкон очиб беришини” айтди.

- Биз унга катта умидлар билан қараяпмиз ва ўйлашимча, у ўзининг дунёқараши билан бу умидларимизни оқламоқда. Энди, менимча, янгича сиёсатни бошлаш ва уни қандай амалга ошириш лозимлиги ҳақида ўйлаш вақти келди, деди Араб лигаси раиси.

Ислом илм, фан ва маданияти ташкилотининг раҳбари Абдулазиз Ал-Тавожирий Обаманинг мурожаати Ғарб билан мусулмон дунёси ўртасида алоқаларнинг яхшиланишига “умид эшикларини” очиб беради, дея таъкидлади.
XS
SM
MD
LG